Ўқувчиларнинг билимини баҳолашда беш баллик тизим қолади

96

12 йиллик таълимга ўтганда ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолашнинг беш баллик тизими сақланиб қолади. Бу ҳақда таълим вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, «Алтин қазик» дастурида билимни баҳолашнинг ўн баллик тизими кўзда тутилмаган. 

«Аввалроқ Таълим академиясининг сайтида эълон қилинган маълумот айрим экспертларнинг шахсий фикри бўлиб ҳисобланади ва у Таълим вазирлигининг расмий позициясини билдирмайди», – дейишди муассасадан. 

Ҳафта бошида Таълим академиясининг сайтига ўқувчиларнинг билимини «холис баҳолаш учун» беш баллик тизимдан 10 баллик тизимга ўтиш ҳаракати бўлаётгани ҳақида маълумот эълон қилинган. 

Вазирлар маҳкамаси 15 мартда 12 йиллик таълимга ўтиш лойиҳасини мақуллаган. 13 мартда президент Садир Жапаров бу ташаббусга қарши эмаслигини айтган. Таълим вазирлиги 12 йиллик билим беришга ўтганда қўшимча ўқув йили қўшилмаслигини, фақат «нолинчи» синфлар бўлмаслигини билдирган. 

Июль ойида Вазирлар маҳкамаси Қирғизистонда 12 йиллик таълим моделини киргизиш бўйича 2024-2028 йилларга кўра ишлар режасини қабул қилган.