Президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов Чуй вилоятининг Кемин туманидаги 353,3 гектар ерни давлат ипотека компания қарамоғига олишини билдирди.
«Уйлар 9 қават бўлади. У ер Кемин шаҳри деб аталади. Тахминан 100 мингдан ортиқ оилага хонадон қурилади. Компания қурилиш ишларига 2025 йилнинг март-апрелида киригади. Уй-жойлар фуқароларга 20-25 йиллик муддатга ипоеткага берилади», — деб ёзди Алагозов.
У ер учасктасини ипотека компаниясига ўтказиш қарорини президент Садир Жапаров қабул қилганини қўшимча қилди.
Аввалроқ МХДҚ Чуй вилоятининг Кемин туманида ноқонуний ўзлаштирилган ер участкаси давлатга қайтарилганини билдирган.