Иссиқкўл: Зиндан кўли ёрилиб, 490 турғун эвакуацияланди 

124

21 августда Иссиқкўл вилоятининг Тонг туманидаги Тура-Су қишлоғида Тон сувининг кўлами кўтарилиб, баланд тоғли Зиндан кўли ёрилди. Бу ҳақда ФҲВдан билдиришди. 

«Тондаги Фавқулодда ҳолатлар бўлимининг ходимлари, Фуқаровий мудофаа хизматлари билан бирга Тура-Су, Рибзавод қишлоқларида ҳамда Тоннинг ички участкасидан умумий 490 киши хавфсиз жойга вақтинча кўчирилиб, у ерга инженер техникалар навбатга қўйилди», — дейишди вазирликдан. 

ФҲВ маҳаллий ҳукуматга кўлнинг портлаш хавфи борлигини икки ҳафта аввал, 19 августда огоҳлантирилганини қўшимча қилишди. 

Сув қишлоқни қопламаган, ҳозирда оқаётган сувнинг кўлами камайди.