Қирғизистонда автомобиль ойналарини қорайтириш нархлари пасайтирилди

107

Автотранспорт воситалари ва ҳайдовчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат агентлигининг хабар беришича, “тонировка” рухсатини эндиликда бошқарма бўлимларига бормасдан ҳам онлайн тарзда олиш мумкин. Автомобилларнинг олд ён ойналарини қорайтириш нархлари ҳам арзонлашди.

Ўзгартиришлар 1 сентябрдан кучга киради.

Энди “тонировка” учун рухсатнома нархи қуйидагича бўлади (бир йилга, фақат енгил автомобиллар учун):

🔹жисмоний шахслар учун – 50 минг сом (илгари 80 минг сом эди);

🔹юридик шахслар учун - 70 минг сом (илгари 100 минг сом эди);

🔹хорижликлар учун - 90 минг сом (илгари 120 минг сом эди).