Депутат Нуржигит Қадирбеков МХДҚга сўроққа кирди

187

Депутат журналистларга унинг махсус хизматга чақирилишининг асосий сабаби аввал раҳбарлик қилган "Ыйман" фондидаги фаолияти эканини айтиб ўтди.

«Буни онам кўришини истамагандим. Энди аниқласин, текширсин, саволларни берсин. Энг асосийси кўнглим тўқ, чунки молиявий жиҳатдан муаммо бўлган эмас. Олти йил ўтди, қандай ҳужжатлар қолганини ёки йўқолганини билмайман. Лекин биз ҳаммасини қонун доирасида қилганмиз», — деди Қадирбеков MediaHub нашрига.

Бу йил июль ойида аудиторлар  «Ыйман» фондининг фаолиятини текшира бошлаган. Унинг натижасида $5 млн бўйича ҳисобот йўқ экани аниқланиб, фонднинг собиқ бош ҳисобчиси қўлга олинган.