22-августда МХДҚ Бишкекнинг Биринчи май туман милициясининг терговчиси пора талаб қилаётганда қўлга олинганини билдирди.
«8 минг доллар пора талаб қилиш факти бўйича жиноят иши қўзғалиб, 550 минг сом олаётган вақтда милициянинг капитани қўлга олинди. У ариза эгасига қўйилган айбни унча оғир бўлмаган моддага ўзгартириш учун кўрсатилган пулни тадаб қилиб олгани аниқланди», — дейилади махсус хизматдан.
Гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.