Маданият вазирлиги томонидан йирик тадбирлар учун 350 миллион сомлик жиҳозлар харид қилинди

125

УТРК давлат бюджетидан Маданият вазирлигига йирик давлат тадбирларини ўтказиш учун махсус жиҳозлар харид қилиш учун 446 миллион сом ажратилгани ҳақида хабар берди. Маблағнинг 350 миллиони асбоб-ускуналар сотиб олишга, қолгани эса уларни ташиш ва ўрнатишга сарфланиши айтилмоқда.

Вазирлик томонидан саҳна, ёруғлик ва овоз чиқариш ускуналари, LED дисплей ва бошқа қўшимча ускуналар харид қилинди.

Маданият вазири Алтинбек Мақсутов МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатларида бундай ускуналар йўқлигини таъкидлади.

«Авваллари Қирғизистонда бўлиб ўтган Кўчманчилар ўйинлари учун 6 та давлатдан ижарага ускуна олдик. Бундай ускунани олиш биз учун ютуқ эди. Катта ускуналар. Бундай ёритиш билан биз кенг кўламли тадбирларни ўтказишимиз мумкин», — деди вазир.

«Қирғизмаданият сервис» давлат корхонаси директори Талант Ормушевнинг айтишича, ускуналар Хитой, Франция, Англия ва Германиядан олиб келинган. Унинг сўзларига кўра, жиҳозлар очиқ ҳавода ўтказиладиган йирик мусобақалар ва байрамлар учун мўлжалланган.

Мутасаддиларнинг қайд этишича, улар илгари бундай ускунани 2 миллион долларга лизингга олган.