Бишкек шаҳар мэрияси уйнинг эгаси кўп вақтдан бери маиший чиқиндиларни ҳовлисига тўплаб юрганини билдирди. Унинг қўшнилари «чидаб бўлмайдиган хиддан» шикоят қилиб, Свердлов туман ҳокимлигига мурожаат қилган.
«Мэриянинг вакиллари уй эгасига тушунтириш ишларини олиб борган, аммо бундан натижа чиқмаган. Оқибатда Бишкек шаҳар мэрининг ўринбосари Рамиз Алиевнинг бошчилигидаги ходимлар воқеа жойига боришди», — деб билдирилди мэриядан.
Шундан кейин шаҳар бошқармаси ҳусусий уйдан 40 тоннага яқин ахлатни чиқарган. Унга «Бишкек санитария полигони», «Тазалиқ» ҳамда Бишкек сув канал» ишхонасининг беш юк ташувчи автомобили ва бир юкловчи жалб қилинди.