15 август куни Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров тегишли қарорни имзолади.
Унга кўра, қайта эритиш учун «ЕАЭБ ТЭИ ТН 7204» коди билан маркаланган қора металл қуймаларини, синиқлари ва қолдиқларини экспорт қилиш олти ой муддатга тақиқланди.
Нима учун бундай қарор қабул қилингани аниқ эмас. Қарор имзоланган кундан бошлаб уч кун ичида кучга киради.