ИИВ: Мигрантларнинг қирғиз аёлларига қилган видео мурожаати текширилмоқда

123

Ўзларини «Москвадаги ёшлар» деб таништирган қирғизистонлик муҳожирлар Россияда фоҳишалик билан шуғулланаётган қирғизистонлик аёлларга видеомурожаат қилишди. Бундай ишлар билан шуғулланаётганларнинг манзиллари борлигини, тўхтамаганлар эса видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинишини айтишди.

«Москва шаҳрида ўзимизнинг қирғиз опа-сингилларимиз бузилиб кетди, нотўғри йўлда юрганлар кўпайди. Биз бу ерда бош кўтариб юролмай қолдик. Сизларга огоҳлантириш қатори билдиряпмиз. Бизга кимнинг қаерда ишлаётгани бўйича манзиллари билан маълумотлар келди. Агар бу ҳолат яна такрорланса, сизларнинг олдингизга бориб, видеога олиб, оммага чиқарамиз. Шу сабабдан ўйлаб кўринглар», — деган муҳожирлардан бири.

ИИВ матбуот хизмати «Клооп»га муассаса раҳбариятида бу ҳақда маълумот борлигини маълум қилди.

«Бу фактга ойдинлик киритилмоқда. Бажарилган ишлар бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейилди муассасадан.

Қирғизистонлик муҳожирларнинг ўз ватандошларига бундай мурожаати биринчи марта эмас. 2020 йилда бир гуруҳ ёшлар видеомурожаат қилиб, бошқа миллат вакиллари билан бирга бўлган қирғиз қизларини калтаклашга чақирган. Кўп ўтмай улардан бири ички ишлар вазирлигида эканлигини, ундан «конкретний спрос» борлигини айтиб, янги видеони эълон қилган.

2012 йилдан 2016 йилгача Россияда бошқа миллат вакиллари билан бирга бўлганликда айбланган қирғизистонлик аёлларнинг бир неча видеолари сўроқ қилинган, ҳақоратланган, айримлари калтакланган.