ТИВ: АҚШда ҳужумга учраган Базарбай ўғли терговдан норози эмас

147

Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесдаги ўсмирлар ҳужуми қурбони бўлган Шайлобек Базарбай ўғли полиция билан ҳамкорлик қилгани ва терговдан норози эмаслигини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, у Қирғизистонда туғилган, аммо ҳозирда Россия фуқароси. Ҳужум вақтида унинг шахсий буюмлари, жумладан, Америка ва Россия ҳужжатлари ўғирланган.

«Ҳозирда жабрланувчи моддий ва бошқа ёрдамга муҳтож эмас», — дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, 2 август куни Лос-Анжелесда ўсмирлар томонидан калтакланган Базарбай ўғли иши Ташқи ишлар вазирлиги назоратга олингани, Қирғизистоннинг Чикагодаги бош консуллиги ҳужум тафсилотларини ўрганаётгани айтилганди.