12 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида кучли ёғингарчилик оқибатида турар-жой бинолари ва «Рух Ордо» маданият маркази ҳудудини сув босди.
Кейинроқ маълум бўлишича, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишларига нафақат Таълим ва маданият вазирлиги ходимлари, балки ўқитувчилар ҳам жалб этилган. Таълим вазирлиги бунга изоҳ бериб, «Рух Ордо» маркази ҳудудини тозалаш ишларига ўқитувчиларни жалб қилиш бўйича ҳеч қандай буйруқ йўқлигини маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, маҳаллий ҳокимликлар ўқитувчилар ва бошқа давлат муассасалари ходимларига мурожаат қилиб, мажмуа ҳудудини тозалашда ёрдам сўраган.
«Бу мажбурий бўлмаган. Ўқитувчилар ёрдам беришга рози бўлишди. Буни фуқаролик бурчи сифатида қабул қилиш керак», — деб билдиришган вазирликдан Kaktus.media нашрига.
15 август куни Таълими вазирлиги «Рух Ордо»ни тозалашда муассаса раҳбари Доғдургул Кендирбаева ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эди.
16-20 август кунлари Чўлпон-Ота шаҳрида таълим саммити бўлиб ўтади. Унинг доирасида «Рух Ордо» этномажмуида маърифий ярмарка ташкил этилади.