Собиқ экология вазири ва унинг ўғли қамоқда қолдирилди

147

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди собиқ табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Динара Қутманова ва унинг ўғли Кемелбек Қутмановнинг қамоқ муддатини 5 октябргача узайтирди.

МХДҚ Қутмановани 2023 йил 25 июлда ҳибсга олди. Махсус хизмат уни Табиий ресурслар вазирлигидаги «коррупция фактларининг асосий ташкилотчиси» деб атаган.

2023 йил октабр ойида унинг ўғли Кемелбек Туркиядан олиб келинди. Тергов маълумотларига кўра, Қутманов вазирлик ишига аралашиб, лойиҳани молиялаштиришнинг 10 фоизини (жами 24,5 миллион сом) олган.

Кемелбек Қутманов 2021 йилда «Кумтор Голд Компани»нинг қолдиқларни Давидов ва Лиси музликларига  тўкишини ноқонуний деб топиш сўрови билан судга мурожаат қилган даъвогарларнинг қаторида бўлган. Бу шикоят кейин «Қумтор» конининг миллийлаштирилишининг сабабларидан бири бўлган.