Қорасувда беш ёшли қизни зўрлашда гумонланган шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинди

236

Бу қарорни 14 августда Қорасув туман суди қабул қилганини «Клооп»га Ўш вилоят судидан билдиришди. 

31 ёшли айбланувчи «Турар жой дахлсизлигини бузиш» бўйича бир йил, «Одам ўғирлаш» бўйича 10 йил ва «Жинсий зўравонлик» бўйича мулки мусодара қилинган ҳолда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У жазони махсус қамоқхонада ўтайди.

Улар вилоят судининг ҳукмидан норози томон юқори инстанцияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлигини қайд этдилар.

Шу йилнинг апрель ойида Қорасувда беш ёшли қизни зўрлаганликда гумонланаётган фуқаро қўлга олингани маълум бўлган эди. Гувоҳларнинг айтишича, гумонланувчи эрталаб қизни уйидан олиб чиқиб, қишлоқ четида зўрлаган. Воқеани милиция тадқиқ қилган.