МХДҚ Жалил Атамбаев ва Салайдин Айдаровга қўйилган айблар ҳақида маълумот берди

103

Махсус хизмат тадбиркор Жалил Атамбаев ва Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Салайдин Айдаров «Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш” ва «Жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштириш» моддалари бўйича қўзғатилган ишлар доирасида қўлга олинганини тасдиқлади.

МХДҚ маълумотларига кўра, Жалил Атамбаев ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган ва Ички ишлар вазирлигида юқори лавозимларни эгаллаб турган вақтида «ноқонуний йўллар билан катта миқдорда маблағ қўлга киритган». Хизматни тарк этгач, у бу маблағ билан қурилиш бизнесини бошлаган.

«Бизнесни бошлаш учун сармоя қилинган дастлабки капитал ноқонуний йўллар билан олинган маблағлардан ташкил топган. Буни унинг давлат хизматчиси сифатида ноқонуний бойиб кетгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани тасдиқлайди», — дейилади МХДҚ баёнотида.

Муассаса маълумотларига кўра, Атамбаев ўз бизнес империясини кенгайтиришни мақсад қилган ва жиноят оламида «Салимбойвачча»номи билан машҳур бўлган ўзбекистонлик тадбиркор Салимбай Абдувалиев билан яқин муносабатлар ўрнатган.

Абдувалиев ўз ватанида «ноқонуний қурол сотиш» айби билан судланган ва Қирғизистон Хавфсизлик хизмати унга нисбатан қидирув эълон қилган.

«Абдувалиев Атамбаевни қўллаб-қувватлаган, уни ҳимоя қилган ва бизнес юритиши учун қулай шароит яратган. Бу хизмати учун у қирғизистонлик тадбиркордан катта миқдорда пул олиб келган. Қолаверса, ушбу иш бўйича иккинчи айбланувчи Салайдин Айдаров Абдувалиэвнинг жиноий фаолияти ва унинг жиноят бошлиғи Қамчи Қолбаев билан алоқаси ҳақида билиб, Ўзбекистонда бўлганида Абдувалиевга ҳар томонлама ҳурмат кўрсатган. Ўз навбатида у А.Айдаровнинг Ўзбекистондаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаган», — дейилади хабарда.

Уларнинг қўшимча қилишича, махсус хизмат халқаро уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига алоқадор бошқа шахсларни аниқлашда давом этмоқда.