МХДҚ: Эркин Мамбеталиевнинг қариндоши рейдерликда гумонланиб ҳибсга олинди

105

МХДҚ ўтган ҳафтадақўлга олинган Эркин Мамбеталиевнинг Ж.И. исмли қариндоши рейдерлик гумони билан ушланганинин билдирди. 

Муассаса хабарига кўра, гумонланувчи Й.М. исмли шахс билан бирга «Дордой» бозори ҳудудида жойлашган «Береке» бозорини тортиб олган.

«Унинг эгасига “ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилсанг, куч ишлатамиз”, деб таҳдид қилиб, бозордан тушган даромадни жиноий гуруҳни қўллаб-қувватлаш учун ишлатиб туришган», — дейилади МХДҚнинг баёнотида.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ қўриқчиси, марҳум криминаллар Риспек Акматбаев ва Қамчи Колбаевнинг жиноий гуруҳи аъзоси Эркин Мамбеталиев ўтган ҳафта ҳибсга олинган эди.

У вақтида уч кишининг, жумладан, милиция полковниги билан депутатнинг ўлимида айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бироқ 2010 йилги инқилобдан кейин унинг иши қайта кўриб чиқилиб, озодликка чиқарилган.