Бефарқ бўлманг. Прокуратура аҳолидан оиладаги зўравонлик ҳақида маълумот беришни сўради

102

Назорат ташкилоти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида оилавий зўравонлик мавзусига бағишланган ижтимоий роликни эълон қилди. Унда эр-хотин бақириб, талашиб-тортишаётганда, қўшнилар аралашмасликни афзал кўради.

«Оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётгани муносабати билан прокуратура фуқаролардан ҳушёр бўлишни ва оилавий зўравонлик гувоҳи бўлган ҳар бир ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилишни сўрайди», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг тўрт ойида 4767 та оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 632 тага кўпдир.