Махсус хизмат маълумотларига кўра, Таиров жиноятчи Қамчи Колбаевнинг жиноий гуруҳи фаолиятини молиялаштирганликда гумон қилинмоқда.
«“Самирам” дам олиш маскани эгаси (Таиров) Колбаевнинг жиноий фаолиятидан хабардор бўлиб, ундан ёрдам сўраб, Қирғизистон ҳудудида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида у билан алоқа ўрнатган. У Колбаевга жиноий фаолиятини молиялаштириш мақсадида 200 минг доллар бергани аниқланган. Шунингдек, Таиров жиноий гуруҳ аъзоларига дам олишлари учун коттежлар, Колбоевнинг ўзига эса қимматбаҳо совғалар бериб турган», — дейилади агентлик хабарида.
Тўпланган материаллар асосида суд қозоғистонлик тадбиркорни ҳибсга олиш тарзидаги шахсий ҳимоя чорасини танлади. Шунингдек, Таировни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида унга нисбатан Интерпол линиялари бўйича қидирув эълон қилинган.