Иссиқкўлда сел келиб, 16 та уй сув остида қолди

85

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 11 август куни Иссиқкўл туманида сел бўлгани ҳақида хабар берди.

16 та уй сув остида қолган. Улардан тўрттаси Чўлпон-Ота шаҳрида, тўққизтаси Бакту-Долонотуда, учтаси Бостерида, биттаси Булан-Соғоту қишлоқларида жойлашган. Шунингдек, Бўстеридаги “Кооператив дача”га олиб борувчи ички йўлни сув босиб, кўприкни сув олиб кетган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этишга 60 нафарга яқин қутқарувчи, 20 нафар ҳарбий хизматчи ва 30 нафар фуқаро муҳофазаси ходимлари жалб этилган. Жойларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.