Мунарбек Сейитбек уулу Олимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

153

Боксчи Мунарбек Сейитбек уулу Париж Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди. Бу қирғиз боскерлари учун биринчи Олимпиада медалидир. Аввалроқ Қирғизистон боксчилари ўртасидаги энг яхши натижа Сидней Олимпиадасида 8-ўринни эгаллаган эди.

Финалда қирғизистонлик ўзбекистонлик Абдумалик Халоковга имкониятни бой бериб қўйди. У 57 кг вазн тоифасида иштирок этди.

28 ёшли Мунарбек Сеитбек уулу бокс бўйича 2024-йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори. Бу унинг спорт фаолиятидаги илк Олимпиадаси.

Мунарбек Сейитбек уулунинг кумуш медали Қирғизистон терма жамоасининг ушбу Олимпия ўйинларидаги олтинчи медалидир. Умуман олганда, қирғизистонлик спортчилар иккита кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.