Эркин кураш бўйича Париж Олимпиадасига қатнашаётган қирғиз курашчиси ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаевга 5:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу йил 24 ёшдаги Бекзат Алмаз ўғли биринчи марта Олимп ўйинларига қатнашмоқда. У дастлабки мусобақада қозоғистонлик Мейрамбек Картбайни мағлуб этиб, чорак финалда АҚШлик Спенсер Ричард Лига енгилган. Тасалли мусобақасида хитойлик Ванхао Жуну муддатидан аввал енгган.
24 ёшдаги Бекзат Алмаз ўғли бу йил биринчи марта Олимп ўйинларига қатнашмоқда. У 23 ёшгача бўлганлар орасидаги Осиё чемпионатида кумуш, Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган.