Путин муҳожирларга қарши қонунларни имзолади

126

8 август куни Россия президенти Владимир Путин полиция ходимларига мигрантларни суд қарорисиз депортация қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади.

Ҳужжатда мигрантларни «депортация қилиш режими»  тасвирланган. Унга кўра, қонунни бузган мигрантлар «назорат қилинадиган шахслар реестри»га киритилади.

Ушбу рўйхатдаги хорижликларга Россияда банк ҳисобварағини очиш, автомобиль ҳайдаш, никоҳни қайд этиш ва бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш тақиқланади. Шунингдек, улар ташриф буюрган барча жойлар ҳақида полицияга хабар беришга мажбурдирлар.

Шу куни Путин Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтмаганларни фуқароликдан маҳрум қилиш имконини берувчи қонунни имзолади.