Париж Олимпиадасида эркин кураш бўйича 62 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган қирғизистонлик курашчи чорак финалда америкалик Кайла Мираклни 6:6 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.
Айсулуу ярим финалда украиналик Ирина Коляденко билан куч синашади. Ярим финал баҳслари бугун Бишкек вақти билан 22:15да бошланади.
Тинибекова ўзининг илк учрашувида нигериялик Эсер Колаволени 5:1 ҳисобида мағлуб этди.