МХДҚ Эркин Мамбеталиевнинг қўлга олингани бўйича фикр билдирди

91

МХДҚ Мамбеталиев «криминал авторитет» Рисбек Акматбаев ва Қамчи Колбаев билан алоқада бўлиб, уларнинг қўллови билан шахсий масалаларини ҳал қилганини билдирди.

«Мамбеталиев узоқ вақт давомида жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича фаолиятларни олиб бориб, кўплаган кўчма ва кўчмас мулкларни хонадон, ер участкаларини, тижорий объектларни, қимматбаҳо автомобилларни яқин қариндошлари номига қайд эттирган ҳамда уларнинг аксариятини ҳеч қандай рухсат қоғози бўлмаган», — деб билдиришди махсус хизматдан.

Бу бўйича «Уюшган гуруҳга қатнашиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

МХДҚ тинтув вақтида ўқотар қуроллар топилиб, 4 млн доллардан ортиқ ноқонуний йўл билан олинган мулклари аниқланганини қўшимча қилди. Тергов давом этмоқда.