Қизлар кураши бўйича Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Байғази Кенжебаев Мэрим Жуманазарова Париж Олимпиадасида ўжарлиги билан финалга чиқиб, яхши курашганини билдирди.
«Мэримнинг олган жароҳатини ҳисобга олганда, у яхши курашди. У ўз тиришқоқлиги билан финалга чиқди. Финалда тактик хатога йўл қўйдик. [...] Агар жароҳатини операция қилганимизда, у бу ерда жанг қила олмаган бўларди. Жамиятда “Мэрим кураша олмай қолиши ҳам мумкин” деган фикрлар ҳам билдирилди. Аммо у ҳамма нарсани қилди ва финалга чиқди. Бу спорт, кўтарилишлар ва пасайишлар бўлади. Мэрим Осиё ўйинларидан кейин қўлини даволаш учун мусобақаларда қатнашмади. Спортда ғолиб ва мағлуб бўлади», - деди Кенжебаев.
Мэрим Жуманазарова Олимпиада ўйинларида иккита медаль (Токиода бронза ва Парижда кумуш) қўлга киритган биринчи қирғизистонлик спортчидир.