Боткен: Бир миллион сомга ўрик ҳайкали ўрнатилди

142

Боткен шаҳар мэрияси 6 августда шаҳар марказий стадиони яқинида ўрик ҳайкали ўрнатилганини маълум қилди.

Ҳайкални ўрнатиш ғоясини 1969 йилда туғилган шаҳар аҳолиси кўтарган. Икки йил аввал билдирилган таклиф жорий йилда амалга оширилиб, бир миллион сом маблағ сарфланди.

Ўрик - Боткеннинг рамзи. Вилоятда 8 минг гектар ўрик боғлари мавжуд. Йилига 100 минг тонна ўрик йиғилса, унинг 20 фоизи маҳаллий корхоналарда қайта ишланади, 80 фоизи хорижга экспорт қилинади.