Иссиқкўлнинг Тон туманидаги Тўққиз-Булоқ қишлоғида маст ҳолда автомобил бошқариб, турғунларга қурол ўқталган 39 ёшли шахс қўлга олинди.
«Воқеа 30 июлда бўлган. Машинани тинтув вақтида ўқ-дорилари бор қурол далил қатори олинган. Уларнинг тегишли рухсат қоғозлари йўқ бўлгани сабаб, ноқонуний бўлиб чиқди. Шунингдек тиббий экспертизада гумонланувчининг спиртли ичимлик ичгани тасдиқланган», — дейишди вилоят милициясидан.
Бу бўйича «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи 48 соатга вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Тергов давом этмоқда.