Ўш: Мэрнинг собиқ ёрдамчиси бошқа ерга кетмаслик тилхати билан бўшатилди 

146

Мазкур қарорни 30 июлда Ўш шаҳар суди қабул қилди. Бу ҳақда «Клооп»га мазкур муассасанинг матбуот хизматидан тасдиқлашди. 

Маълумотга кўра, айбланувчининг адвокати эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ариза берган. Шунингдек, суд мажлисида жабрланувчи етказилган зарар қопланганлигини маълум қилди.

13 июнь куни МХДҚдан Ўш шаҳар мэрининг собиқ ёрдамчиси тадбиркорлардан пул олаётганликда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилишган. Айбланувчига нисбатан «Ўта йирик миқдорда пора талаб қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, у икки ой муддатга махсус хизматнинг тергов ҳибсхонасида сақланди.

20 июнь куни Ўш вилоят суди айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, шаҳар судининг уни 30 июлгача ҳибсда сақлаш қарорини ўз кучида қолдирган.