Сўқулуқ: Ўзини «Принц» атаб, ўспиримни оёғини ўпишга мажбурлаб, пичоқ билан танасини кесишда гумонланувчи қўлга олинди

109

Аввалига воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Сўқулуқ туман ИИБ хабарига кўра, 25 июль куни жабрланувчининг ота-онаси ариза билан мурожаат қилган. Аризачи 24 июль куни Сўқулуқ қишлоғи Калинин кўчасида яшовчи «И» исмли йигит уларнинг 16 ёшдаги ўғлига пичоқ билан тан жароҳати етказганини билдирган. Ўғли олган жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.

Воқеа рўйхатга олиниб, «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

19 ёшли йигит гумондор сифатида қўлга олиниб, қамоққа олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизалари тайинланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.