МХДҚ: Жалолобод маданият техникумининг директори абитуриентлардан пора олаётган вақтда ушланди

106

Махсус хизматдан билдирилишича, мазкур техникумнинг директори абитуриентларга сунъий йўл билан тўсиқлар яратиш орқали, ўқув юртига кириш учун пул талаб қилгани аниқланиб, «Пора талаб қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

Раҳбар пул олаётган вақтда ушланиб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.