МХДҚ Қорасув тумани ҳокими катта миқдорда ноқонуний пул олганликда гумонланиб ҳибсга олинганини билдирди

166

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Интимоқ қишлоқ ҳудудидаги ер участкаларини ноқонуний бериш бўйича жиноят иши доирасида, участкаларни бўлиштиришда ноқонуний иш ҳаракатларга Қорасув тумани ҳокимининг иштироки бор эканлиги ҳақида маълумот тушган.

«Текширув давомида ҳоким Темирболот Абикеев қишлоқ ҳукумати раҳбарларидан бирини ҳимоя қилиб, унга ёрдам кўрсатиш учун катта миқдорда пул олгани аниқланди», — дейилади хабарда.

У МХДҚга сўроққа чақирилиб, кейин эса вақтинчалик ҳибсга олинган. Кейинроқ Ўш шаҳар суди уни ҳеч қаерг акетмаслик ҳақидаги тилхат асосида бўшатган.

19 июль куни махсус хизмат раҳбари Қамчибек Ташиевнинг хабар беришича, давлат ИНтимоқ қишлоғи ҳукуматидан муҳтожларга ер ажратган бўлса-да, маҳаллий ҳокимият уни сотиб юбораётгани ва шу муносабат билан қишлоқ ҳукумати раҳбари Нурбек Раимов ва ер мутахассиси Апаз Қўнқошев ҳибсга олинган. Кейинроқ маълум бўлишича, улар суд қарори билан сентябргача қамоққа олинган.