Йил бошидан буён сув тошқини келтирган умумий зарар 1,1 милрд сомни ташкил қилди

139

Бу ҳақда 25 июль куни бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азамат Мамбетов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, яқинда Ўш ва Арслонбобда содир бўлган сув тошқинлари оқибатларидан кўрилган зарар миқдори ортади.

Мамбетов, шунингдек, 2024 йилнинг 24 июлига қадар Қирғизистонда 311 та сув тошқини қайд этилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўтган йилга нисбатан жорий йилда сув тошқини 501 фоизга ошган. Ўтган йили жами 62 та сув тошқини қайд этилган.