Қирғизистонда Meken бренди билан ноутбуклар йиғила бошланди

58

«Қирғизиндустрия» нашрининг хабар беришича, ноутбуклар ўзининг шўба корхонаси «Қирғизелектроника» МЧЖ томонидан ишлаб чиқариш базасида йиғилган.

Қайд этилишича, компания Хитойнинг Acer ва Lenovo ноутбуклари ва планшетлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи Clovertek Industries компаниясидан электрон компьютерлар ва ускуналарнинг синов намуналарини олган.

«Бу қирғизистонликларга, жумладан, мактаб ўқувчилари ва талабаларга юқори сифатли ноутбуклар, Chromebook ва планшетларни арзон нархларда харид қилиш имконини беради», — деб билдиришди давлат муассасасидан.  .

Компаниянинг қўшимча қилишича, қизиқувчилар ke.kg сайтида буюртма беришлари мумкин.

«Қирғизелектроника» ноутбуклардан ташқари Мекен бренди остидаги смартфонларни ҳам йиғади. Уларнинг маҳсулотлари хориждан ҳам келтирилади. Смартфонларнинг биринчи партияси сентябрь ойида сотувга чиқарилади. Унинг нархи 10-11 минг сом атрофида бўлади.