Қорасув иши. Сентябрь ойигача яна икки амалдор ҳибсга олинди

46

19 июлда Ўш шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда МХДҚнинг раҳбари Қамчибек Ташиев давлат тарафидан Интимоқ қишлоқ ҳукуматидан муҳтожларга ер ажратилганига қарамай,  маҳаллий ҳокимият вакиллари ерни сотаётганини айтган. Айни пайтда қишлоқ ҳукумати раҳбари ва ер масалалари бўйича эксперт ҳибсга олинганини билдирган.

Суд қарорига кўра, Ўш вилояти Қорасув туманининг Интимоқ қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Нурбек Раимов билан ер масаласи бўйича мутахассис Апаз Қўнқошев сентябрга қадар қамоққа олингани маълум бўлди.

Аввалроқ Қорасув туманининг ҳокими Темирболот Абикеев ҳибсга олинган эди. Унинг ҳибсга олиниши Интимоқ қишлоғи ҳукуматидаги ерлар билан ҳам боғлиқ. Энди мансабдор ҳеч қерга кетмаслик ҳақидаги тилхат билан озод қилинди.