Ўш — Новқат авто йўлида икки автомобил тўқнашуви натижасида эр-хотинлар вафот этиб, уч киши касалхонага тушди. Маълумотни «Клооп»га 23 июлда Ўш вилоят йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бўлимидан тасдиқлашди.
Маълумотга кўра, воқеа 21 июлда тахминан соат 17:20 да Ўш-Новқат йўлидаги Жапалақ қишлоғида бўлган. Hyundai Porter русумидаги авто йўлнинг қарши қисмида келаётган Toyota Avensis русумидаги автомобил билан тўқнашган.
Авария оқибатида Гулистон қишлоқ ҳудудининг турғунлари — Toyota Avensis автомобилининг 70 ёшдаги ҳайдовчиси ҳамда турмуш ўртоғи воқеа жойида вафот этган.
Уч йўловчи эса танасидан жароҳат олиб, касалхонага етказилган. Улар бир оила аъзоси бўлишган.