Ташиев Чинибек Турсунбековни қизининг қўлга олиниши бўйича муносабат билдирди

363

МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев «7-канал»га берган навбатдаги интервьюсида парламентнинг собиқ спикери Чинибай Турсунбековнинг қизлари устидан очилган жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш бўйича очилган жиноят ишига изоҳ берди. Бунгача Айдай Турсунбекова тергов изоляторида экани, яна бир қизи Бегимай эса уй қамоғида экани маълум бўлган.

Журналист Ташиевдан бу иш хусусий мулкка дахл қилиш бўлиб қолмайдими деб сўради.

«Аниқ қилиб айтаман, бизнинг давримизда ҳеч қандай хусусий мулкка дахл қилиш деган нарса бўлмайди. Бунинг бари аввалги замонларда қолган, ҳозир бундай нарсага йўл берилмайди», — деб жавоб берди Ташиев.

Унинг сўзларига кўра, 2010 йилда «Акилинвестбанк» рейдерлик йўли билан Максим Бакиевдан Турсунбековлар қўлига ўтиб, «Капитал банк» номини олган. Бундан ташқари, Ташиевнинг айтишича, Чинибековлар оиласи собиқ Бишкек ароқ заводининг қарийб 1,5 гектар ва Иссиқкўлда 18 гектар ерни ноқонуний равишда хусусийлаштиришган.

«Мен буларни ўз номимга ёки шахсий чўнтагимга олаётганим йўқ. Мен уни давлатга қайтаряпман. Масалан, ўша ароқ заводининг 1,5 гектарига Давлат ипотека компанияси орқали аҳоли учун уйлар қурамиз. Банкни эса сотиб, ундан тушган пулни ўша ДИКка уйларни солишга сарфлаймиз», деди у.

Ташиев, шунингдек, Чинибай Турсунбековнинг қизларидан пул олгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорларни ўз адвокати Ташиев 5 миллион долларга ҳал қилиб бераман, деб алдаган. Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари, адвокат ва унинг турмуш ўртоғи ҳибсга олинганини ҳам билдирган.

«Чинибай Турсунбековнинг қизлари мана шундай ноқонуний ишлар билан шуғулланиб юришибди. Биз унинг қонуний мулкига, масалан, ун тегирмонига, кафега, уй мулкига ва ҳоказоларга тегмаймиз. Ноқонуний эгаллаб олган мулкини эса — халқнинг ҳақини буларга едирмай, халққа қайтарамиз», — дея хулоса қилди Ташиев.

Чинибай Турсунбековнинг қизлари ва уларнинг адвокатлари ҳозирча Миллий Хавфсизлик хизмати раҳбарининг баёнотига муносабат билдиришмаган.

Capital Bank илгари «АкилИнвестБанк» номи билан танилган эди. Бу банкни 2008 йили Максим Бакиевга яқин киши сотиб олиб, 2010 йилдаги инқилобдан кейин уни капиталлаштира олмай қолган. 2012 йили эса банкни Турсунбеков сотиб олиб, номини ўзгартирган.