Халқаро математика олимпиадаси: Қирғизистон ўқувчилари битта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди

128

Қирғизистон терма жамоаси математика бўйича халқаро олимпиадада илк бор умумжамоа ҳисобида 122 балл тўплади ва 108 давлат орасида 29-ўринни эгаллади.

Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, олимпиадада қирғизистонлик ўқувчилар битта олтин, учта кумуш медаль ва иккита дипломни қўлга киритди.

Биринчи ўринни 29 балл билан Якир номидаги муаллифлик физика-математика йўналишидаги № 61 мактаб-лицейининг ўқувчиси Назар Қирғизбаев эгаллаган бўлса, «Газпром Қирғизистон» мактабининг ўқувчиси Ян Бобрус, Халқаро UWIS мактабининг ўқувчиси Элдар Искендеров ҳамда Жайил батир номидаги умум таълим лицейининг ўқувчиси Искен Кенжебаев кумуш медални қўлга киритди.

«Газпром Қирғизистон» мактаби ўқувчиси Нурсултон Эшперов ва 70-сонли мактаб-гимназия ўқув мажмуаси ўқувчиси Султон Мусаҳхўжаев фахрий ёрлиқларга сазовор бўлди.

Олимпиада 11-12 июль кунлари Буюк Британияда ўтиб, унда 600 дан ортиқ талаба иштирок этди.