Айтурган Маматкулованинг ўлими билан боғлиқ ишни уч адвокат бепул олиб боради

115

Адвокатлар Атир Абдраҳматова, Эсения Рамазонова ва Назира Абдумўминова 25 ёшли Айтурган Маматкулованинг ўлими билан боғлиқ ишни бепул олиб боради. Буни Атир Абдраҳматова «Клооп»га  тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, шартнома 20 июль куни имзоланган.

Reporter.kg нашри қудаси адвокат бўлгани учун Айтурган Маматқулованинг оиласи билан ишлашга ҳеч бир адвокат рози бўлмаслигини ёзган.

Аввалроқ Омбудсман институтидан 25 ёшдаги аёлнинг ўлими бўйича ишни омбудсман шахсий назоратига олганини билдиришган. 17 июлда Бош прокуратурадан аёлга нисбатан «ўз жонига қасд қилишга етказиш» бўйича жиноят иши қўзҳалганини айтиб, иш уларнинг назоратида эканини таъкидлашган.

Айтурган Маматкулова 7 июлга ўтар кечаси Бишкекдаги №4 каслхонада вафот этган. Марҳумнинг қайнотаси у «дори ичиб олиб, касалхонага тушганини» айтган.

Айтурганнинг онаси эса «қизим ўлдирилган, куёвим уриб қўйган» деган фикрини билдирган. Келинойиси эса Айтурган аввал ҳам «эри томонидан калтакланганини» айтган.