Арстан Алайнинг ўлими: Қамоқхонанинг беш ходимига масъулиятсизлик бўйича айб қўйилди. Гумонланувчилардан бири вафот этган

105

Бош прокуратура Арстан Абдилдаев (Алай)нинг ўлими юзасидан жиноят иши судга ўтказилгани ҳақида хабар берди.

Айбланувчилар Абдилдаев вафот этган 31-колониянинг беш нафар ходими бўлган. Бироқ улардан бири уй қамоғида бўлган вақтда вафот этгани учун, унга нисбатан қўзғатилган иш тўхтатилди.

№31 колониянинг тўрт ходимига «Масъулиятсизлик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, иш Чуй вилоятининг Аламудун туман судида кўрилмоқда. 

АрстанАлай номи билан танилган тадбиркор, сиёсатчи ва ижтимоий фаол Арстанбек Абдилдаев 5 январь куни №31 махсус тиббий ахлоқ тузатиш муассасаси овқатхонасида осилган ҳолда топилган эди. Жазони ижро этиш хизмати (СИН) маълумотларига кўра, у ўз жонига қасд қилган. 11 январь куни Абдилдаэвнинг ўлими юзасидан Бош прокуратура томонидан 31-сонли колония масъул ходимларига нисбатан «Масъулиятсизлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.