Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров яна ҳибсга олинди

140

Биринчи Май туман суди матбуот хизматининг хабар беришича, Улан Жапаров терговчининг илтимосига биноан 19 августга қадар ҳибсда сақланган.

Судга кўра, у йирик миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. Маълум қилинишича, жабрланувчига айниқса катта миқдорда моддий зарар етган.

Kaktus.media хабарига кўра, президентнинг қариндоши жабрланувчига президентнинг вилоятлардан биридаги ваколатли вакили лавозимини ваъда қилган ва мукофот сифатида 100 минг доллардан ортиқ пул олган, бироқ ваъдасини бажармаган.

Президент Садир Жапаровнинг бу қариндоши биринчи марта ҳибсга олинаётгани йўқ.

2023 йил июль ойи бошида у божхонадаги корруптсия иши бўйича ҳибсга олинган. Давлат раҳбарининг ўзи унинг ҳибсга олинишига изоҳ бериб, «ҳозир замон бошқа», ҳаммага «тенг муносабатда бўлинади» деб билдирган. Ўтган йилнинг октябрь ойида Улан Жапаров уй қамоғига олинган эди.