Бу ҳақда 17 июль куни Бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилиб, иш уларнинг назоратида эканлигини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, 12 июль куни Бишкек шаҳрининг Октябрь туман ИИБи томонидан «Ўз жонига қасд қилишга етказиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қўзғатилган иш доирасида ўлимнинг аниқ сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланди. Экспертиза натижаларига кўра, тегишли ҳуқуқий баҳо берилади», — деди бош прокуратура.
Аввалроқ Омбудсман институти 25 ёшли қизнинг ўлими бўйича омбудсманнинг шахсан ўз назоратига олганини хабар берган эди.
Айтурған Маматқулова 7 июлга ўтар кечаси Бишкекдаги 4-сонли касалхонада вафот этди. Марҳумнинг қайнонаси «дори ичиб, касалхонага кетганини» айтган.
Айтурғаннинг онаси эса «қизим ўлдирилган, куёвим нозик ерига уриб қўйган», деб ўз фикрини билдирган. Янгаси бўлса, Айтурған аввал ҳам «эри томонидан калтакланганини» айтган.