Қутқарувчилар сел оқизиб кетган аёлнинг жасадини топди

144

ФВВнинг хабарига кўра, аёлнинг жасади соат 11:30 да Оқбура сойидан, Ўш шаҳрининг Катта-Терак ҳудудида (Ўзбекистон чегарасидан 500 метр узоқликда) топилган.

Ҳозирда унинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. ФВВ кейинроқ қўшимча маълумот беришга ваъда берди.

Аввалроқ сел олиб кетган олти ёшли қизнинг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилиб, «Достук» чегара пункти орқали Қирғизистонга ўтказилган эди.

Ҳозирда қутқарувчилар яна икки қиз ва бир аёлни қидирмоқда.