Ташиев ҳокимиятни босиб олмоқчи бўлган гуруҳ борасида изоҳ берди

100

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев «7-канал»га интервью бериб, яқинда ҳукуматни босиб олишга тайёрланиш шубҳаси билан қўлга олинганлар бўйича изоҳ берди.

Аввалроқ, МХДҚ мамлакатда вазиятни беқарорлаштиришни режалаштирган беш фуқарони қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

МХДҚ иддао қилишича, уланинг яшаш манзилида қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, рациялар, бронежилетлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар формаси, дронлар ва экстремистик турдаги адабиётлар топилган.

Ташиевнинг сўзларига кўра, гумонланувчилар узоқ вақт кузатилган.

«Бизда бошиданоқ улар ҳақида тўлиқ маълумот бор эди. Уларнинг қурол-яроғ ва ҳарбий кийим-бош сотиб олишларини, дронларни қидиришларини ва портловчи моддаларни қўлбола усулда тайёрлаш билан қизиқишини билардик. Биз уларнинг қурол сотиб олишларини, ким орқали ҳарбий кийим-бошга буюртма беришларини ва қаерда тўпланишларини кузатиб турдик. Буларнинг барчаси видеога қайд этилган. Уларнинг мақсади, яқинда бўлиб ўтган воқеалар баҳонасида халқни қўзғатиш ва зўравонлик ҳаракатига йўналтириш эди. Улар ўз ёвузликларини бошлашлари биланоқ ҳарбий кийимдагилар дарҳол устки кийимларини ташлаб, халқ томонига ўтдик, деб эълон қилишиши режалаштирилган эди,» - деди Ташиев.