Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 10 июль куни Боткен туманида фавқулодда ҳолат жорий этилганини маълум қилди. Ёмғир туфайли сел сувлари уйларга кириб, ички йўлларни қоплаган.
Вазирликнинг хабар беришича, Оқ-Татир қишлоғининг 128 нафар аҳолиси тунги вақтда хавфсиз жойга кўчирилган, улардан 50 нафари ёш болалардир.
Мудофаа вазирлигининг 131 нафар қутқарувчиси Боткеннинг Аэропорт, Оқ-Татир қишлоғидаги Ўрукзор ва Самарқанддек қишлоғининг Орто-Сай участкасида сел оқибатларини бартараф этишда иштирок этмоқда.
Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, 20 апрелдан 1 июлга қадар республикада 236 та сув тошқини қайд этилган. Зарар миқдори 170 миллион сомдан ортиқ экани тахмин қилинмоқда.