Солиҳа ва Муҳаммад – Жорий йилнинг ярим йилида чақалоқларга шу исмлар кўп қўйилган

59

Рақамлаштириш вазирлиги 2024 йилнинг биринчи олти ойида чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар рўйхатини эълон қилди. Чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар орасида қизлар учун Солиҳа, ўғил болалар учун Муҳаммад исмлари бўлган.

Бу даврда қарийб 70 минг бола туғилган, уларнинг ичидан 33 мингдан ортиғи қизлар, 35 мингдан ортиғи ўғил болалардир.

Солиҳа ва Муҳаммад исмлари 2023 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар бўлган.