Ўсмирдан пул талаб қилган милиция ходими қўлга олинди

152

Ўсмирдан пул ундирган милиционер 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилди. Бундай қарор 9 июль куни Бишкекнинг Октябрь туман суди томонидан қабул қилинган.

Ички ишлар вазирлиги аввалроқ Бош прокуратура томонидан айтилган версияни тасдиқлади. Вазирлик хабарига кўра, жароҳатланган ўсмир 16 ёшда бўлиб, милиция ходими ундан жамоат жойида электрон сигарет чекгани учун товламачилик билан минг сом пул олган.

Милиция ходимининг ўзи 22 ёшда. У Бишкекнинг Биринчи май туманидаги Қўриқлаш бошқармаси ходими.

Аввалроқ Бош прокуратура босим ўтказилгач, ўсмир ҳушини йўқотгани ҳақида хабар берган эди. У касалхонага ётқизилган ва геморрагик инсульт ташхиси билан оғир аҳволда реанимация бўлимига ётқизилган. Милиционер пулни олгач, ўсмирни хавф остида қолдириб кетган.

Воқеа юзасидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва хавф остида қолдириш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.