Қамоқдаги журналистларнинг камерасини тинтиш: Адвокат прокуратурага ариза ёзди

89
Сурат: «ПолитКлиника» медиаси

Temirov Live лойиҳасининг тергов ҳибсхонасида сақланаётган тўрт нафар журналистининг адвокати Улан Сейитбеков Бош прокуратура, Омбудсман институти ва Қийноқларнинг олдини олиш марказига ариза билан мурожаат қилди.

Аввалроқ у «Клооп»га Маҳабат Тажибек қизи, Актилек Капаров, Азамат Ишенбеков ва Айке Бейшекееванинг камералари тинтув қилингани, «Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди» деган ёзув туширилган футболкалар зўрлик билан олинганини тасдиқлаган эди.

Адвокатнинг таъкидлашича, Жазони ижро этиш хизмати вакиллари ўз қилмишлари билан маҳкумларнинг ҳуқуқларини қўпол равишда поймол қилган, чунки «уларда тақиқланган нарса йўқ».

Temirov Live’нинг ҳозирги ва аввалги 11 ходими 16 январда қўлга олинган. Тўққиз нафарига «тартибсизликларга чақириш» бўйича, лойиҳа етакчиси Махабат Тажибек қизи билан журналист Актилек Капаровга ўша чақириқни «уюштириш» айби қўйилган. Кейин суд айримларини тилхат билан уй қамоғига чиқарган.