Ўшга мартда олиб келинган 100 автобус қатновга чиқади

300

4 июлдан бошлаб Ўзбекистондан олиб келинган ISUZU SAZ LE 60 русумли янги автобуслар 43-сонли автобус йўналишига киради. Бу йўналиш 143-сонли микроавтобус йўналиши ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясидан билдиришди.

Шаҳар мэриясидан қўшимча қилинишича, келгуси ҳафтадан бошлаб Юго-Восток мавзесидаги Аэропорт – Қосимбеков – Раззоқов – Масалиев – Тилеке-Баатир – Исанов кўчалари бўйлаб №7 янги автобус йўналиши ҳаракатлана бошлайди.

Бундан ташқари, тез орада №49 ва№25 автобуслар қатновга чиқади.

Автобуслар июнь ойидан қатнай бошлаши керак эди. Бироқ шаҳар мэрининг ўринбосари Сонунбек Жунусбоев видеокузатув камералари ўрнатилаётгани сабабли автобусларни ишга тушириш кечикаётганини маълум қилган.

Март ойида Ўш шаҳрига 100 та автобус ва бошқа оғир техникалар топширилган.