МФАнинг собиқ ходими Қорабоев қамоққа олинди

276

Бир кун аввал ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова Фаcебоокъда Биринчи май туман суди Миллий Фанлар академиясининг собиқ ходимини 19 августгача ҳибсга олгани ҳақида хабар берган эди. Буни Биринчи май туман суди тасдиқлади - суд МХДҚ терговчисининг илтимосини қаноатлантирди.

2 июль куни Қорабоев оммавий тартибсизликларга чақиришда гумон қилиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан сўроқ қилинган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қорабоевнинг сўроқ қилинишига изоҳ бермади.

Қорабоев онлайн митинг ўтказиш истагида бўлгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилган ёзувчи Олжобай Шокирнинг судида ҳимояи тарафнинг гувоҳи бўлиб берган.

Ёзувчининг адвокати Акмат Алагушевнинг сўзларига кўра, Қорабоев суд жараёнида қораловчи томоннинг  эксперти Азамат Жанишбек ўғли Олжабай Шокир ҳибсга олинган куни ёзувчининг сўзининг экспертизаси қандай қилиб тайёрланганини айтиб берган.

«Биз ҳимояга гувоҳ келтирдик - бу Фанлар академиясининг собиқ ходими, у Жанишбек уулу Азамат билан бир кабинетда ўтирган. У Олжабай Шокир қўлга олинган кун, 23 август ҳақида кўрсатма берган. Икки ходим келиб, ярим соатда экспертизадан ўтишган. Қорабоев Жоомарт эса 1-апрелда бунинг барини Фейсбукда ошкора айтиб берган», — деди Алагушев.

Унинг сўзларига кўра, экспертизани бунчалик тез ўтказиб бўлмайди ва прокуратуранинг доимий эксперти Азамат Жанишбек ўғлининг қонунга кўра «бундай экспертизаларни ўтказишга ҳақли эмас, чунки бундай фаолият олиб боришга сертификати йўқ» деб таъкидлади.