11 журналистнинг иши: Суд аппеляцияни кўриб чиқмади, тўрт мухбир қамоқда қолди

280

4 июль куни Бишкек шаҳар судида Темиров Live нашрининг 11 нафар амалдаги ва собиқ журналистлари иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

«Азаттиқ» радиоси судья Temirov Live лойиҳаси раҳбари Маҳабат Тожибек қизининг, журналистлар Азамат Ишенбеков, Актилек Капаров ва Айке Бейшекееванинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиш бўйича адвокатнинг аризасини  кўриб чиқмагани билдирди.

Шаҳар судининг матбуот хизматидан «Клооп»га шикоят бўйича иш юритиш . Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 288-модданинг 4-қисмида кўрсатилган «Дастлабки суд мажлиси натижалари бўйича чиқарилган бошқа қарорлар устидан шикоят қилиниши мумкин эмас» деган банди асосида тўхтатилган деб жавоб беришди.

«Биринчи инстантсия қарори устидан шикоят қилиш мумкин эмас», — дейилади судда.

16 январь куни Temirov Live’нинг11 нафар амалдаги ва собиқ журналисти қўлга олинган. Тўққиз нафари «тартибсизликка чақириш»да, лойиҳа раҳбари Маҳабат Тожибек қизи ва журналист Актилек Капаров эса ушбу чақириқни “ташкил этишда» айбланган. Кейинроқ суд ҳибсга олинганларнинг бир қисмини эҳтиёт чораси билан уй қамоғига жўнатди. Ҳозир 4 нафар журналист ТИЗО-1да ҳибсда сақланмоқда.